UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  8 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Нефтчи" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Нефтчи" учрашуви ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.
«ЛОКОМОТИВ» - «НЕФТЧИ»
2 ноябрь 2014. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: О. Толибджонов (Тошкент), Х. Мирааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Локомотив” ва “Нефтчи” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” 10 марта ғалаба қозонган, “Нефтчи” ҳисобида 7та муваффақият мавжуд. 2та баҳсда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 27та гол киритган, “темирйўлчилар” эса 28 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Фарғона жамоаси ўзаро ўйинларда 23, “Локо” эса 32 очкога эга чиққан. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

12-турда Фарғонада ўтган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилганди. Дастлабки бўлим сўнггида кичик Жасур Ҳасановнинг урган голи “Локомотив”га ғалаба келтирганди – 0:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
24.10.2013 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1
15.04.2012 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1
13.03.2010 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1
05.03.2009 «Локомотив» - «Нефтчи» 2:1
02.11.2008 «Локомотив» - «Нефтчи» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида ўтган 9та ўйиннинг 6тасида зафар қучган. “Нефтчи” икки марта (2004 ва 2007 йилларда) Тошкентдан уч очко билан қайтишган. Пойтахтда бу жамоалар бир марта дуранг қайд этишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика