UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  1 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  4 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37

Превью. "Локомотив" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Навбаҳор"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
3 август 2016. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 23 бора тўқнаш келишган. “Локомотив” 12 марта, “лочинлар” 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Локомотив” фойдасига 38:34ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Локо” 40, “Навбаҳор” 25 очкони қўлга киритишган.

“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:1.

Биринчи даврада Наманганда ўтган баҳсда томошабинлар 5та голнинг гувоҳи бўлишган.  Олександр Пишур ва Мўйдин Мамазулумов мезбонлар сафида, Сардор Мирзаев (2та) ва Санжар Шоаҳмедов эса меҳмонлар таркибида гол уришган – 2:3.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

01.07.2015 «Локомотив» - «Навбаҳор» 5:1
04.08.2014 «Локомотив» - «Навбаҳор» 2:0
03.11.2013 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
25.10.2012 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
24.04.2010 «Локомотив» - «Навбаҳор» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бўлиб ўтган 11та ўйиннинг 8тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Навбаҳор” сафарда фақат бир бор муваффақият қозонган. 2010 йилги мавсумда “лочинлар” Тошкентдан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Охирги тўрт йилда “Навбаҳор” сафарда бу рақибга фақат мағлуб бўлиб қайтган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика