Превью. "Локомотив" - "Насаф"

Narzulla Saydullayev
30 июл 2021, 10:59
Суперлигада юзага келган танаффус ҳам ўз ниҳоясига етди.

"Насаф" Суперлигадаги юришини пойтахтда давом эттиради. "Aждарлар" чемпионатнинг 13-турида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан куч синашади. Беллашув 30 июль куни соат 20:00 да "Локомотив" стадионида бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 32 бор куч синашишган. Устунлик «аждарлар» томонида. Бўлиб ўтган 15 учрашувда қаршиликлар, 11 ўйинда эса "темирйўлчилар" зафар қучишган. 6 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 44:33 га тенг.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар бир хил кўринишда: "Насаф" – "Локомотив" 5:1, "Локомотив" – “Насаф” 5:2.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 3 декабрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионида ўтказган. Бу учрашувда ҳисоб очилмаган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

03.12.2020 Насаф — Локомотив 0:0
27.08.2020 Локомотив — Насаф 0:4
17.08.2019 Локомотив — Насаф 1:0
26.05.2019 Насаф — Локомотив 0:1
18.07.2018 Локомотив — Насаф 3:1

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати