UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  0 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  5 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  7 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  3 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  9 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  2 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7

Превью. «Локомотив» – «Насаф» Янгиликлар

Превью. «Локомотив» – «Насаф»

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 17 бор кесишган.
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
13 сентябрь. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00.
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, А.Эргашев
Назоратчи: И.Нехочин

Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 2та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Тўрт учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 27та гол киритиб ўз дарвозаларидан 11 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 37 очкони, “темирйўлчилар” эса 10 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Учрашувда Артур Геворкян дублга эришган бўлса меҳмонлар сафида Садриддин Абдуллаев тўп киритганди.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.03.2012 «Локомотив» - «Насаф» 0:1
28.03.2010 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
20.10.2009 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
07.03.2008 «Локомотив» - «Насаф» 0:0
31.03.2007 «Локомотив» - «Насаф» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Тошкентда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг фақат 1тасида “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўртта ўйинда эса “Насаф” уч очко эгасига айланган. Учта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Қизиғи, “темирйўлчилар” ўз майдонларида ўтказган охирги 6та ўйинда “Насаф” дарвозасига йўл топа олмаган.
 
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика