Превью: "Локомотив" - АГМК

Aslanov Jasurbek
5 авг 2021
Суперлиганинг 14-тур учрашуви "Локомотив" — АГМК қарама-қаршилигига бағишланган ўйинолди превьюни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, барча мусобақалардаги ўтказилган жами 28 ўйинда "Локомотив" 17 ғалабани тантана қилган, АГМК эса 7 маротаба "темирйўлчилар"дан устун келган. Қолган 4 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 53-35, "Локомотив" фойдасига.

• Ўйин бош ҳаками этиб тайинланган Аҳрол Рисқуллаев бешинчи маротаба АГМК иштирокида учрашувда бош ҳакамлик қилади. Бунга қадар Рисқуллаев бошқарган ўйинларда АГМК 1 ғалаба, 1 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. Шунингдек, мазкур беллашувда VAR тизими ҳам ишлайди.

Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида Фортес ва Касьяннинг голлари эвазига АГМК 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди.


Суперлига, 14-тур.

7 август, шанба

"Локомотив" — АГМК (20:00)

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Илья Ильин

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Трансляция: "Sport"


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати