UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  4 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  8 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  3 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4

Превью. "Бухоро" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Металлург"

“Бухоро” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 29 бор куч синашишган.
«БУХОРО» – «МЕТАЛЛУРГ»
10 август. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00 
Ҳакамлар
: А.Асимов, В.Лушин, Т.Гайнуллин, Н.Болтаев.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

“Металлург” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 11та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Металлург”: 39:38. “Металлург” ўзаро ўйинларда 48 очкога эга бўлган, “Бухоро” эса 36 очкони қўлга киритган. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

12-турда бўлиб ўтган ўйинда “Металлург” ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. 29 июнь кунги баҳсда Шахзодбек Нурматов ҳисобни очган, Дилмурод Каримов иккинчи бор бухороликлар дарвозасига гол урганди. Ягона жавоб тўпини Алишер Маҳмудов урганди.

29.06.2013. 12-тур.
“Металлург” – “Бухоро” - 2:1 (1:0)
Бекобод. “Металлург” стадиони. 2712 томошабин.
Ҳакам:
М.Исмоилов.
Голлар: Ш.Нурматов 36, Д.Каримов 60 – А.Маҳмудов 62.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
14.09.2012 «Бухоро» - «Металлург» 2:0
15.06.2011 «Бухоро» - «Металлург» 2:1
04.04.2009 «Бухоро» - «Металлург» 0:0
08.11.2008 «Бухоро» - «Металлург» 0:1
27.06.2007 «Бухоро» - «Металлург» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Бухорода бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” фақат бир марта ғалаба қозона олган (2008 йил). Иккита ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, қолган 11та баҳсда “Бухоро” ўз уйида ғолиб чиққан. Сўнгги икки мавсумда “Бухоро” ўз уйида ғалабага эришганини таъкидлаш лозим.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика