UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  2 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  5 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  21 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1

Превью. "Бухоро" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Машъал"

Теглар :  БухороМашъал
Олий лиганинг 14-турида "Машъал" клуби "Бухоро" меҳмони бўлади

 «Бухоро» (Бухоро) – «Машъал» (Муборак)
25 июнь 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Бу икки клуб олий лигада 28 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12 та ўйинда ғалаба қозонишган, 9 баҳс дуранг билан якунланган. 7та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 42:30. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 30 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 45 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

Ўтган йил биринчи даврада Муборакда бўлиб ўтган баҳсда жанговор дуранг қайд этилган. Бухороликлар сафида Богдан Хауши ва Жамолиддин Убайдуллаев, мезбонлардан Владислав Иванов ва Зоҳир Қўзибоев гол уришганди – 2:2. Бухорода эса Сергей Георгиев ва Азиз Ибрагимовнинг (2та) голларига меҳмонлар сафида Шерзод Файзиев жавоб берганди – 3:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:    
25.09.2015 «Бухоро» - «Машъал» 3:1
01.06.2014 «Бухоро» - «Машъал» 3:4
07.04.2012 «Бухоро» - «Машъал» 1:1
28.05.2011 «Бухоро» - «Машъал» 2:0
16.05.2009 «Бухоро» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухородаги ўйинларда мезбонлар 6 марта ғолиб бўлишган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган. “Машъал” ушбу рақиб майдонидан уч марта сафардан ғалаба билан қайтган. Сўнгги икки учрашувда “Бухоро” ўз уйида бу рақибга учтадан гол урган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика