UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  3 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   10 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  4 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  9 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  7

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум"

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" клуби Тошкентда Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
15 март. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Д.Пислегин.
Назоратчи: В.Валицкий.

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 11тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 март мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 36та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 8 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 35 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
Ўтган йилги баҳсларда “Бунёдкор” икки бор йирик ғалабага эришган. Зарафшонда Қосимов шогирдлари 3:0, Тошкентда 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Дастлабки ўйинда Олег Зотеев (икки бор) ва Игорь Таран “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган. Тошкентдаги учрашувда Марко Блажич дублга эришган. Сардор Рашидов ва Игорь Таран ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлашган.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2013 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1
23.04.2010 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:1
06.03.2009 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бўлиб ўтган 7та ўйинда умуман мағлуб бўлмаган. Олти бор “қалдирғочлар” ғалаба қозонишган, фақат бир марта (2010 йил) “Қизилқум” бу рақиб майдонидан бир очко билан қайтган. Охирги икки мавсумда “Қизилқум” сафарда биронта гол ура олмаган.

Тахмин: "Қалдирғочлар" ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияни давом эттиришлари эҳтимоли жуда юқори. "Қизилқум" учун бу баҳсдаги дуранг ғалабага тенг бўлади. "Бунёдкор" ғалаба қозонади.

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика