UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  2 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  7 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум"

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" клуби Тошкентда Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«БУНЁДКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
15 март. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Д.Пислегин.
Назоратчи: В.Валицкий.

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 11тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 март мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 36та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 8 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 35 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
Ўтган йилги баҳсларда “Бунёдкор” икки бор йирик ғалабага эришган. Зарафшонда Қосимов шогирдлари 3:0, Тошкентда 4:0 ҳисобида зафар қучишган. Дастлабки ўйинда Олег Зотеев (икки бор) ва Игорь Таран “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган. Тошкентдаги учрашувда Марко Блажич дублга эришган. Сардор Рашидов ва Игорь Таран ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлашган.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2013 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1
23.04.2010 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:1
06.03.2009 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бўлиб ўтган 7та ўйинда умуман мағлуб бўлмаган. Олти бор “қалдирғочлар” ғалаба қозонишган, фақат бир марта (2010 йил) “Қизилқум” бу рақиб майдонидан бир очко билан қайтган. Охирги икки мавсумда “Қизилқум” сафарда биронта гол ура олмаган.

Тахмин: "Қалдирғочлар" ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияни давом эттиришлари эҳтимоли жуда юқори. "Қизилқум" учун бу баҳсдаги дуранг ғалабага тенг бўлади. "Бунёдкор" ғалаба қозонади.

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика