UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  0 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  5 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  15 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  56 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  434

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган Тошкент дербисида "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)
22 август 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Д. Джалимов (Нукус)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 8 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 3 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Локомотив” футболчилари 17 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 28 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 13 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:0.

Биринчи даврада “Локомотив” мезбон бўлган ўйинда йирик ҳисоб қайд этилган эди. Темурхўжа Абдухолиқов, катта Жасур Ҳасанов ва Руслан Корян томонидан урилган голлар “темирйўлчилар”га 3:0 ҳисобидаги ғалабани келтирганди. Ўша ўйинда Элдор Шомуродов қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

“Бунёдкор” майдонида ўтган барча учрашувлар:
11.04.2014 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
04.07.2013 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
22.04.2012 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
16.10.2010 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:0
24.10.2009 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:1
02.05.2008 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:0
17.03.2007 «Бунёдкор» - «Локомотив» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 7та ўйиннинг тўрттасида мезбонлар ғалаба қозонган. Қолган учта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” бу жамоа майдонида умуман ғолиб бўлмаган. “Бунёдкор” майдонида ўтган охирги учта баҳсда бир хил 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика