Андрей Шипилов: "Бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди"

Абдулвосит Бектемиров
15 авг 2026, 22:12
Суперлига 17-тур доирасидаги "Қўқон-1912" — "Локомотив" (2:1) ўйинидан сўнг қўқонликлар устози Андрей Шипилов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Валидол" ўйин бўлди. Бугун омадимиз келиб, иккита тезкор гол киритдик. Ўзгаришларга ҳам қўл урдик. Ўйин якуни анча асабий ўтди. Ғалати бир гол ўтказиб юбордик. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Сафарда ҳам анча яхши ўйин ўтказгандик ва бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Йигитларга ҳам шуни таъкидладим, ўйиндан олдин. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. Майдон ҳолати ҳам ёмонлашиб қолди, афсуски", - дея гап бошлади Андрей Шипилов.

- Жамоа сўнгги 20 дақиқада майдонда "йўқолиб" қолди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Психологик ҳолат деб ўйлайман. Биринчи навбатда ҳисобни ушлаб қолиш. Кейин эса жисмоний ҳолатимиз. Ғалаба қозонмаганимизга ҳам анча бўлди. Кетма-кет қониқарсиз натижалар. Иккита тўп фарқи билан олдинда бораётганимизда яна битта гол уриб, 3:0 ҳисобида ҳисобни ушлаб қолишимиз мумкин эди. Ўзгаришларни мажбурлигимиз учун амалга оширдик. Нимели, Сидиқов ва Иброҳим захирага олинишини сўради. Бундай ҳолат биринчи маротаба бўлиши. Бугун жуда жуда қийин ўйин бўлди. Тезкор иккита гол бизга катта ёрдам берди. "Локомотив" ҳужумда ўйнашини билардик, аммо биз ҳам иккита гол киритдик. Омад ҳам биз томонда бўлди. Аввалги ўйинларда жуда қулай вазиятларни кўкка совургандик. Йигитларга ҳам ўйиндан олдин шуни айтдим. Гол урмасак, ғалаба қозона олмаймиз. Энди кейинги ўйинга эътибор қаратамиз. Тошкентда бизни қийин рақиб кутиб турибди. Тикланиш учун бир кун камроқ вақтимиз бўлади. Балки кейинги ўйинларда 4-5та ротацияга қилишимиз мумкин.

шипилов ичига.JPG

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф