UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  3 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  2 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  12 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

Превью. "Бунёдкор" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Динамо"

Олий лиганинг 17-турида "Бунёдкор" клуби Тошкентда Самрқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.
«Бунёдкор» – «Динамо»
23 август. Тошкент. “Жар” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, С.Шоюсупов, Ф.Ҳасанов, Н.Болтаев.
Назоратчи: Д.Роман.

“Динамо” ва “Бунёдкор” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 14та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозирга қадар умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 33:6. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 1, “Бунёдкор” эса 43 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Дастлабки даврада Самарқанддаги баҳсда “қалдирғочлар” зафар қучишган. Акмал Холмуродов ўз дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни очган бўлса иккинчи бўлимда Олег Зотеев якуний натижани ўрнатганди – 0:2.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
05.10.2013 «Бунёдкор» - «Динамо» 4:1
03.09.2012 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1
24.09.2011 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:0
06.05.2010 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1
09.11.2009 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ушбу рақиб майдонидаги 7та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган. “Қалдирғочлар” Тошкентдаги барча учрашувларда камида иккитадан гол уришган.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика