UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33"Қизилқум" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:20Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  1 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  6 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  1 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  11 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2

Превью. "Барселона" - ПСЖ Янгиликлар

Превью. "Барселона" - ПСЖ

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ПСЖ сафида Златан Ибрагимович қайтганига қарамасдан ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

• ПСЖ футболчилари Златан Ибрагимович ва Марко Вератти дисквалификациядан сўнг сафга қайтишди.

• Луис Энрике: "Ибрагимович ва Вераттининг қайтиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди"

• Ўтган ҳафтада "Барселона" Парижда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди

• Лоран Блан: "ПСЖ эндигина грандга айланяпти, "Барселона" эса анчадан бери бу номга эга"

•  Чемпионлар лигаси ярим финали учун қурьа жума куни Ньонда бўлиб ўтади


Тахминий таркиблар

"Барселона": тер Штеген; Алвес, Пике, Маскерано, Альба; Ракитич, Бускетс, Иньеста; Месси, Суарес, Неймар.

•  Ўйнай олмайди: Вермален (жароҳат)

ПСЖ: Сиригу; ван дер Вил, Давид Луис, Маркиньос, Максвелл; Верратти, Кабай, Матюиди; Кавани, Ибрагимович, Пасторе.

•  Ўйнай олмайди: Тьяго Силва (жароҳат), Мотта (жароҳат), Орье (дисквалификация)

"Барселона" бош мураббий Луис Энрике иштирокидаги матбуот анжумани:


Ибрагимович сафга қайтди, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки ПСЖ доимо бир хил ўйин кўрсатади. Ибра ва Вератти рақибнинг энг муҳим ўйинчилари, демак жамоанинг умумий савияси янада ортади.

Мен фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпман. Бизга дуранг ҳам кифоя қилишини биламан. Эртага Париждаги каби бор кучимизни ишга солишимиз шарт. Дурангга рози эмасман.

Парижликлар бизни қанчалик яхши билса, биз ҳам улар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Уларга қарши гуруҳ босқичида ўйнаганимизданда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак.

Ибрагимович ҳар қандай вазиятда даврозага зарба бера олади. У жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Биз тактик режани ўзгартиришимиз мумкин. Биз рақиб футболчисига қараб тактикани ўзгартирмаймиз, мақсадимиз рақибга иложи борича кўпроқ муаммо туғдириш.

ПСЖ бош мураббий Лоран Блан иштирокидаги матбуот анжумани:


Вазифамиз осон эмаслигини барчамиз тушуниб турибмиз. Муаммо шундаки, биз учта гол уришимиз керак, аммо бизда етарлича имконият бўлади деб ўйлайман. Жамоамизда кейинги босқичга чиқиш учун кичик бўлсада имконият бор.

Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ ва бунда ўйинлар Златанга ёқади. У ўйнамаётган бўлсада, ҳар куни тер тўкиб меҳнат қилади. Чемпионлар лигаси биз ютишни истаган ягона турнир эмас.

"Барселона" Европанинг гранд жамоаларидан бири. ПСЖ ва "Барса" ўртасида фарқ бор. ПСЖ эндигина грандга айланяпти, каталонияликлар эса анчадан бери бу номга эга. Бу ерга экскурсия учун келмадик. "Барселона"га қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз.

"Реванш" сўзи менга ёқмайди. Бу футбол учрашуви. "Барселона" ҳар бир учрашувда тўпга эгалик қилиш бўйича устун бўлган ва бу нарса эртага ҳам содир бўлса ҳайрон бўлмайман. Бизда имкониятлар бўлишига ишонман, аммо "Барселона" сайёрамизнинг энг яхши жамоаларидан бири.

Бу жамоаларнинг ўз чемпионатидаги сўнгги учрашувлари

"Барселона" - "Валенсия" 2:0 (Суарес 1, Месси 90+4)

"Ницца" - "ПСЖ" 1:3 (Бодме 45+1; Пасторе 39, 63, Кавани 69 пен)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика