Превью. Бабаян ва Абрамов тўқнашуви ёхуд "Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Намангандан ғалаба билан қайтмаган
01 мар 11:00
Янгиликлар
Превью. Бабаян ва Абрамов тўқнашуви ёхуд "Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Намангандан ғалаба билан қайтмаган
Самвел Бабаян бошчилигидаги "лочинлар" Вадим Абрамов бошчилигидаги "йўлбарслар"га қарши майдонга тушади. Учрашув соат 18:00да бошланади.
"Навбаҳор" ва "Динамо" клублари ҳозирга қадар 50та ўйин ўтказишган. 28та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган. 13та баҳсда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган 9та учрашувда дуранг кузатилган. Ўзаро ўйинлардаги тўплар фарқи "Навбаҳор" фойдасига 88:43.
"Динамо" ўз тарихида ҳеч қачон Намангандан ғалаба билан қайтмаган. "Навбаҳор" ўз уйида 19 марта зафар қучган, 6 марта дуранг қайд этилган. Самарқанд клуби сўнгги бор 2014 йилда Намангандан очко билан қайтган, шундан кейин "Навбаҳор"га қарши кечган 4та сафар учрашувининг барчасида "Динамо" мағлуб бўлган.
Наманганда ўтган охирги 5та ўйин
09.10.2022 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:0
01.10.2019 "Навбаҳор" – "Динамо" 1:0
26.08.2017 "Навбаҳор" – "Динамо" 1:0
25.04.2015 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:1
07.11.2014 "Навбаҳор" – "Динамо" 2:2
Ҳакамлар
Ўйинни Раҳимбек Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ўтган мавсум Каримов "Навбаҳор"нинг 3та ўйинида бош ҳакам бўлган. Наманган клуби 2та учрашувда ғалаба қозонган ва 1та баҳсда ютқазган. Ушбу ҳакам 2023 йил "Динамо"нинг битта ўйинида ишлади ва ўша баҳсда дуранг қайд этилганди.
"НАВБАҲОР" - "ДИНАМО"
1 март 2024 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:30
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов
Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко
Тўртинчи ҳакам: Хушнуд Суюнбоев
ВАР: Абдурашид Худойберганов
АВАР: Александр Сидоров
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Диёр Хотамқулов.
Тахминий таркиблар:
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Одил Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Руслан Жиянов, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Йован Жокич, Фарруҳ Сайфиев, Асадбек Собиржонов, Тома Табатадзе.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Артём Сокол, Одилбек Абдумажидов, Владимир Козак, Францис Нарх, Ратиньо, Санжар Шоаҳмедов, Ҳислат Ҳалилов, Фарруҳ Икромов, Жоэль Кожо.
Фикрлар
13 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Игор Нехочин
VAR: Эдита Миробидова
AVAR: Кристина Середа
VAR назоратчиси: Марат Исмоилов
Комиссар: Владимир Назаров
Гол: Азизбек Турғунбоев 45+1, - 1:0 (Достонбек Ҳамдамов).
Голга айланмаган пенальти: Аббос Отахонов 90+13 (дарвозабон).
Жжжжжжжжжжжжжжжжжжжжжжжжж
Мана кўриб қўй нечанча дақиқада бухоро фойдасига пенальти бериляпти.
Пахтакор фойдасига пенальтини хакам тўғри берган ва буни исботлаб берган йигилишда.
Яна бир гап пахтакор - бухоро тошкентлаги ўйинда хакам 90+13 да пахтакор дарвозасига асоссиз пенальти белгилаган, шундай хабаринг борми. ХА қаердан хам бўларди ахир сен довдир ичи қора одамсан ку.