UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  0 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  2 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  17 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  13

"Динамо" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: ўз майдонида ўйнамайдиган жамоа нақ 19 та ўртоқлик ўйинида қатнашди, Гана ва Бразилиядан легионерлар олиб келди Янгиликлар

"Динамо" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: ўз майдонида ўйнамайдиган жамоа нақ 19 та ўртоқлик ўйинида қатнашди, Гана ва Бразилиядан легионерлар олиб келди

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Самарқанднинг "Динамо"сига етиб келди.

"Арслонлар" ўтган мавсум Про лигада жавлон уриб, 2-ўринни банд этди.

Қуйида Вадим Абрамов жамоаси мавсум оралиғини қандай ўтказгани, жамоадан кимлар кетгани-ю кимлар келгани, ўртоқлик учрашувларида қайд этган натижалари ва бошқа маълумотларни тақдим этамиз. 

Таркиб ва трансферлар

"Динамо" бир қатор тажрибали футболчилари ва легионерлари билан хайрлашди. Легионерлардан япониялик ярим ҳимоячи Коике Юдаи, ганалик хавбек Дэррик Менсаҳ, грузиялик ҳимоячи Антон Толордава жамоадан кетишди. Улардан ташқари маҳаллий футболчилар Мурод Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Эркин Байдуллаев ва Абдужамол Исроилов самарқанликлар сафини тарк этишди. 

Жамоага қуйидаги футболчилар келиб қўшилишди:

Ҳумоюнмирзо Иминов ("Бухоро");

Эммануэль Ягр ("Абдиш Ата");

Дамир Темиров ("Металлург");

Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор");

Хислат Халилов ("Сўғдиёна");

Анвар Ҳожимирзаев ("Қўқон-1912");

Санжар Шоаҳмедов ("Сўғдиёна");

Артём Сокол ("Сурхон");

Ҳусниддин Ғофуров ("Металлург");

Одилбек Абдумажидов ("Олимпик");

Ратиньо ("Магуари Атлетика").

Жамоа кетганлар ўрнини етакли даражада тўлдира олди. Масалан, жамоа тажрибали хавбек Санжар Шоаҳмедовни жалб этди. "Сурхон"да ўзини кўрсатган мудофаа вакили Артём Соколни таркибга қўшиб олди. Бундан ташқари, ҳужумкор футболчилар – Фарруҳ Икромов, Хислат Халилов, Дамир Темиров ва Ҳусниддин Ғофуров "арслонлар"ни кучайтириши аниқ.    



Шунингдек, Абрамов Про лига тўпурари бўлган наманганлик футболчи Анвар Ҳожимирзаевни жамоага чақирди. У 2023 йилги мавсум "Қўқон-1912" сафида Про лигада 20 та ўйинда 16 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилганди.

Янги мавсумда фаолияти мобайнида Бразилиянинг турли клубларида муваффақиятли ҳаракат қилган, шунингдек, 2019 йил Кореянинг “Кванчжу” жамоаси билан Кей-лига ғолибига айланган Ратиньонинг ўйинларини кўриш қизиқ бўлади. Ратиньо йиғинда мураббийларда яхши таассурот қолдирди ва у билан шартнома имзоланди.



Вадим Абрамов ўтган йил охирида олинган интервьюда легионерлар ҳақидаги саволга жавоб берганди. 

- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг даражаси чемпионатимиздан бир бош устунми?

- Бунга реал қараш керак. Кучли ва класси бир неча бош баланд легионерлар учун катта пуллар тўлашингиз керак бўлади. Биз Саудия Арабистони эмасмиз", – деган эди у.


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинларидаги натижалар

"Динамо" жамоасининг илк йиғини Тошкентда олиб борилди.  Шундан сўнг жамоа яанварь ойида БААнинг Дубай шаҳрига йўл олди ва у ерда бир қатор ўйинлар ўтказиб қайтди. Февраль ойида жамоа Туркияда йиғин ўтказди ва у ерда ҳам бир қанча учрашувларда қатнашди.



Қуйида ўртоқлик ўйинларининг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар билан таништирамиз:

24 декабрь | "Динамо" – "Локомотив" ёшлар таркиби 4:0

Голлар: Саидмурадов (дубль), Иминов, Маликов 

26 декбрь | "Динамо" – "Нефтчи" 2:1

Голлар: Саидмурадов, Мийич

8 январь | "Динамо" – "Локомотив" ёшлар таркиби 4:0

Голлар: Мийич, Ягр, Нарх, Ҳожимирзаев

8 январь | "Олимпия" – "Динамо" 0:2

Голлар: Насимов, Халилов

10 январь | "Динамо" – "Олимпия" 2:0

Голлар: Раҳматуллаев, Насимов.

14 январь | "Олимпия" – "Динамо" 1:2

Голлар: Иминов, Оқбўтаев.

18 январь | "Ростов" (Россия) – "Динамо" 4:1

Гол: Ягр.

21 январь | "Зенит" (Россия) – "Динамо" 5:1

Гол: Ҳожимирзаев.

23 январь | Қатар олимпия жамоаси – "Динамо" 0:2

Голлар: Шоаҳмедов, Ҳожимирзаев.

26 январь | "Ал Файҳа" (Саудия Арабистони) – "Динамо" 2:2

Голлар: Шоаҳмедов, Шарофутдинов.

28 январь | "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони) – "Динамо" 1:1

Гол: Ҳожимирзаев.

4 февраль | "Локомотив" – "Динамо" 1:1

Гол: Шоаҳмедов.

10 февраль | "Волгарь" (Россия) – "Динамо" 3:1

Гол: Оқбўтаев.

13 февраль | "Динамо" – "Ленинградец" (Россия) 0:1

15 февраль | "Актобе" (Қозоғистон) – "Динамо" 1:3

Голлар: Оқбўтаев,  Франческо, Ҳожимирзаев

16 февраль | "Динамо" – "Динамо" Тбилиси (Грузия) 1:0

Гол: Козак

18 февраль | "Арсенал" Тула – "Динамо" 5:1

Гол: Шоаҳмедов.

20 февраль | "Динамо" – "Ауда" (Латвия) 2:1

Голлар: Жоэл Кожо, Анвар Ҳожимирзаев

25 февраль | "Динамо" – "Андижон" 0:0

"Динамо" қишки йиғинда жами 19 та учрашувда иштирок этди. Жамоа бу баҳслардан 10 тасида ғалаба қозонган бўлса,  5 та ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди ва 4 марта дуранг ўйнади.



Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

"Динамо" асосий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлмади, бироқ "Пахтакор", ЦСКА, "Спартак" каби клубларда ўйнаган собиқ футболчи Андрей Пятницкий U-21 жамоасига устозлик қиладиган бўлди.


Бошқа маълумотлар

Алоҳида айтиш жоиз, "Динамо" стадиони шу йилнинг апрель ойигача вақтинчалик ёпилган. Жамоа мавсумни Самарқандда бошламайди ва ҳозирча Жиззахда ўйнаб туради.


"Динамо"нинг тахминий таркиби

Катта эҳтимол билан "Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши ўйин учун эҳтимолий таркиби:

Раҳматов, Мийич, Сокол, Абдумажидов, Козак, Нарх, Ратиньо, Шоаҳмедов, Халилов, Икромов, Кожо.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" Суперлига 1-турида Наманганда меҳмон бўлади. Учрашув 1 март куни 18:30 га белгиланган.  

Маълумот учун, самарқандликлар Суперлига доирасида ҳеч қачон Наманганда "Навбаҳор"ни ютишмаган. Самарқанд жамоаси сўнгги бор меҳмондан 2014 йил очко билан қайтган (2:2).

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика