UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  1 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1

Превью. "Андижон" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган водий дербисида "Андижон" ва "Нефтчи" тўқнаш келишади.
«Андижон» (Андижон) – «Нефтчи» (Фарғона)
22 июнь. Андижон. “Соғлом авлод” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Т. Галеев (Тошкент), В. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Андижон” ва “Нефтчи” олий лигада 40 бор куч синашишган. Катта устунлик “Нефтчи” томонида. 29 та ўйинда “Нефтчи” рақибни мағлуб этган. Олти ўйинда “бургутлар”нинг қўли баланд келган. Яна беш учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 82 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Андижон” эса 34 марта гол ура олган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 92 очкони қўлга киритган бўлса, андижонликлар ҳисобида 23 очко мавжуд. “Нефтчи”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1. “Бургутлар”нинг энг йирик ғалабаси эса - 2:0.

Ўтган мавсум “Андижон” биринчи лигада ўйнаганди. 2012 йилдаги ўйинларда қайси жамоа мезбон бўлса ўша ғолиб чиққан. Андижондаги учрашувда тожикистонлик Фарҳод Тоҳировнинг баҳс сўнггида урган голи мезбонларга уч очко тақдим этганди – 1:0. Фарғонада ҳам битта футболчи гол урган, бироқ Анвар Бердиевнинг ўзи икки бор “бургутлар” дарвозасини ишғол қилган – 2:0.  

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.04.2012  «Андижон» – «Нефтчи»  1:0
29.05.2011  «Андижон» – «Нефтчи»  2:3
27.07.2010  «Андижон» – «Нефтчи»  1:0
19.09.2009  «Андижон» – «Нефтчи»  3:2
18.05.2008  «Андижон» – «Нефтчи»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз майдонида анчайин кучли рақибларни ҳам мағлуб эта олишини биламиз. Аммо “Нефтчи” уларга жуда ноқулай рақибдир. “Андижон”нинг ўз майдонида “Нефтчи”га қарши ўтказган барча ўйинлари натижалари қуйидагича : 6 ғалаба, 4 дуранг, 10 мағлубият.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика