UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  1 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  2 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  28 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0

Превью. "Андижон" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Навбаҳор"

Олий Лиганинг 9-турида водий дербисига гувоҳ бўламиз.

«Андижон» (Андижон) – «Навбаҳор» (Наманган)

16 май. 2015 йил. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 16:30.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)


Водийнинг бу икки клуби ўзаро 42 бор куч синашишган. Натижалар “Навбаҳор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22 ўйинда ғалаба қозонишган, 12 учрашув дуранг билан якунланган. “Андижон” ҳисобида 8та ғалаба бор. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида – 66:42. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 78, “Андижон” эса 36 очколик бўлган.

“Навбаҳор”нинг “бургутлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Андижон”нинг энг йирик ғалабаси эса – 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум 8-турда Косонсойда бўлиб ўтган ўйинда Отабек Валижонов, Шахбоз Эркинов ва Бахтиёр Ёқубовнинг голлари эвазига “лочинлар” 3:0 ҳисобида зафар қучишганди. Андижонда эса мезбонлар зафар қучишган. Абдулатиф Абдуқодиров, Азиз Ибрагимов, Аббос Махсталиевнинг голларига наманганликлар сафида Шахбоз Эркинов жавоб берганди – 3:1.

«Андижон» уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
26.09.2014 «Андижон» - «Навбаҳор» 3:1
10.08.2012 «Андижон» - «Навбаҳор» 0:1
01.10.2011 «Андижон» - «Навбаҳор» 0:0
05.08.2010 «Андижон» - «Навбаҳор» 5:1
04.04.2009 «Андижон» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Андижон” ўз тарихида бугунга қадар ўз майдонида “Навбаҳор”ни 8 марта мағлуб этган. Яна 7та учрашув дуранг билан тугаган. Қолган 6та баҳсда “лочинлар” зафар қучишган. 


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика