UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  34 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Превью. "Андижон" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Насаф"

Олий лиганинг 16-турида Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" Рўзиқул Бердиев бошчилик қилаётган "Насаф" клубини қабул қилади.

«Андижон» (Андижон) – «Насаф» (Қарши)
2 август 2015 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Андижон” ҳамда “Насаф” олий лигада жами 33 бора тўқнаш келган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда.  Шу кунга қадар “аждарлар” 21та ўйинда ғалаба қозонишган. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” бугунга қадар “Насаф” 5 марта мағлубиятга учратган. “Насаф” 80та гол киритган, “Андижон” эса қаршиликлар дарвозасини 42 бора аниқ нишонга олган. “Насаф” ўзаро ўйинларда 70 очко ишлаб олган бўлса, “бургутлар”да ушбу кўрсаткич 22 тага тенг.

“Насаф” ўзаро ўйинларда “Андижон" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:1 га тенг бўлса, “Андижон”да бу кўрсаткич – 6:0 бўлиб турибди.

Илк даврада Қаршидаги баҳсда тўртта гол урилган. Артур Геворкян дублга эришган, Олександр Коблаш меҳмонлар дарвозасига битта тўп киритган. Бунга Рустам Аъзамов бир бор жавоб берган эди – 3:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2014 «Андижон» - «Насаф» 0:1
05.10.2012 «Андижон» - «Насаф» 3:4
05.11.2011 «Андижон» - «Насаф» 0:4
12.09.2010 «Андижон» - «Насаф» 1:0
30.10.2009 «Андижон» - «Насаф» 2:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 4 бор ғалаба қозонган, “аждарлар” водийдан олти марта ғалаба билан қайтган. Яна олти учрашув дуранг ҳисоби билан тугаган. “Насаф” охирги учта сафар ўйинида ғалаба қозонган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика