
"Астон Вилла" ҳужумчиси Кристиан Бентеке апрель ойининг энг яхшиси деб топилди. Футболчи апрелдаги 4та учрашувда ўз ҳисобига 5та гол ёзиб қўйди.
Энг яхши мураббий номи эса "Лестер Сити" бош мураббийи Найжел Пирсон насиб этди. "Лестер Сити" Пирсон қўл остида апрелдаги учрашувларнинг 4тасида ғалаба қозонди ва бир маротаба мағлубиятга учради.