Постекоглу: "Майдонга тушамиз ва "Арсенал"ни ўлгунича қўрқитамиз"

Mirjalol Normatov
23 сен 2023, 13:57
"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу "Арсенал"ни мағлуб қилишга ваъда берди.

"Ўйинимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳеч нимани ўзгартирмаймиз. Майдонга тушамиз ва уларни ўлгунча қўрқитамиз.

Шимолий Лондондаги ушбу рақобат мухлисларга ҳам кўчган, буни яхши биламан. "Селтик" бош мураббийилигимда мухлисларга фақатгина натижа керак эди. Менга ҳам бу нарса ёқади. Бу футболчиларга эхтирос, ҳиссиёт тақдим қилади.

Одамлар футбол клублари уларнинг оиласининг бир бўлаги деб ҳисоблашади. Ва шу сабабли ҳар ҳафта давомида жамоасининг ғалаба қозонишини, айниқса, муҳим рақибларининг мағлуб қилишини кутишади", - деди Постекоглу.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›