

Португалияликлар мусобақадаги ғалаба учун 10,5 миллион евро миқдоридаги мукофот пулларини қабул қилиб олишди.
Жамоа А дивизионидаги иштироки ва гуруҳдаги ғалабаси учун 2,25 миллион евродан олишди. Финалдаги муваффақият учун эса яна 6 миллионга эга бўлишди.
Голландияликларга эса финалга чиққанликлари учун 4,5 миллион берилди.
Эслатиб ўтамиз, португалияликлар бундан 3 йил олдинги Евродаги ғалабалари учун 25,5 миллион евро ишлаб олган эдилар.



