Португалия. 13-турнинг энг чиройли голини томоша қилинг

Narzulla Saydullayev
14 янв 2021
Куни кеча Португалия чемпионатида 13-тур баҳслари якунига етди.

Бу турнинг энг чиройли голи "Фаренсе" - "Жил Висенте" учрашувида урилди.

"Жил Висенте" ҳужумчиси Лоренси жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни жарима майдонига кирмай туриб ажойиб зарба билан якунлади. Бу гол "Жил Висенте"ни мағлубиятдан қутқара олмади, бироқ энг чиройли деб тан олинди.

Лоренси 1996 йилда туғилган бразилиялик ҳужумчи. Бу мавсум ҳозирга қадар 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.







Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia