

36 ёшли дарвозабоннинг жамоа билан шартномаси ушбу мавсум ўз якунига етади.
"Икернинг биз билан қолишини истаймиз. У "Порту"дан эканлигидан хурсандмиз. У аъло даражадаги дарвозабон, яхши инсон ва бизга кераклигини кўрсатди. Албатта, унинг қолишига кафолат бера олмайман, бироқ шундай бўлишини истайман", - деди у.
Олдинроқ унинг хизматларига БААнинг "Ал Аҳли" жамоаси томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар берилганди.



