"Порту" 90+19-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолди
04 сен 2023 10:30
Янгиликлар
"Порту" 90+19-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолди
Меҳмонлар 83-дақиқада ҳисобни очишди — Кристо Гонсалес гол муаллифи. Ўйиннинг асосий вақтига 17 дақиқа қўшиб берилди. Натижада, жамоалар яна 20 дақиқадан кўпроқ ўйнашди.
90-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, лекин бош ҳакам Мигел Ногейра техник муаммолар туфайли VAR-марказидагилар билан боғлана олмаслиги оқибатида ўйинда тўхталиш содир бўлди. Охир-оқибат ҳакамга мобил телефон беришди ва у ҳамкасблари билан телефон орқали боғланиб, ўн бир метрлик жарима зарбасини бекор қилди.
"Порту" 90+15-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқига барибир эга бўлди, бироқ ундан фойдалана олмади. Орадан яна тўрт дақиқа ўтиб, 90+19-дақиқада "Порту" ҳисобни тенглаштиришни амаллади.
Эслатиб ўтамиз, Сержиу Консейсау шогирдлари Португалия чемпионатида 2-ўринни эгаллаб туришибди, жамоа ҳисобида 10 очко бор. "Арока" эса 6 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар