Портлаш бўлган пайтда Гвардиоланинг қизи ва хотини стадионда эди

Aslanov Jasurbek
23 май 2017, 18:14
"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиоланинг қизи ва хотини хонанда Ариана Гранде концерти ўтаётган стадионда бўлган.

"Манчестер Арена"даги концерт якунланганидан сўнг иккита портлаш юз берди ва натижада 22 киши ҳалок бўлди ва 60га яқин инсон жароҳат олди. Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис оила аъзолари шикастланишмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo