Польша термаси бош мураббийи коронавирусга чалинди

Mirjalol Normatov
27 сен 2020
Польша термаси бош мураббийи Ежи Бжечекнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиқди.

"Польша термаси бош мураббийи Ежи Бжечекнинг "SARS-CoV-2" тести ижобий натижа билан якунланди. Мураббий карантинга олинди", - деб ёзади миллий терма матбуот хизмати.

Польша термаси 11 ва 14 октябрь кунлари Миллатлар лигаси доирасида Италия ҳамда Босния ва Герцеговина термаларига қарши баҳс олиб боради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal