Полициячи мухлисларни тинчлантиришга уринган футболчини отиб қўйди+ВИДЕО
10 дек 2016 16:44
Янгиликлар
Полициячи мухлисларни тинчлантиришга уринган футболчини отиб қўйди+ВИДЕО
Полициячи Аргентина чемпионатининг иккинчи дивизиони иштирокчиси “Альмагро” клуби футболчиси Франко Киросга бехосдан, ўзи истамаган тарзда ўқ узган.
Ўша пайтда футболчи мухлисларни тинчлантиришга уринаётган эди. “Атлетико Парана” (0:1) клубига қарши кечган ўйин чоғида трибуналарда мухлислар ўртасида муштлашув бошланган.
Полиция ҳодимлари резина ўқлар ёрдамида ишқибозларни хушёрликка чақиришга уринишган. Ана шундай ўқлардан бири 26 ёшли Кироснинг бошига теккан.
Франко Кирос зудлик билан касалхонага етказилган. Хабарда айтилишича, футболчининг ҳаёти хавф остида эмас.
ВИДЕОНИ УШБУ САҲИФАДА ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН (TAS-IX) (Асаби бўшларга кўриш тавсия этилмайди) > > > Полициячи мухлисларни тинчлантиришга уринган футболчини отиб қўйди+ВИДЕО
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар