UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  0 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  1 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  8

Пол Мерсон: "МЮ Марсьяль билан АПЛни юта олмайди" Янгиликлар

Пол Мерсон: "МЮ Марсьяль билан АПЛни юта олмайди"

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтириши кераклигини айтди.

"МЮга марказий ҳужумчи керак. Шундай деб ўйлайман. Агарда улар Харри Кейн трансферини амалга ошира олишса, жамоа АПЛ чемпионлиги учун кураша оларди. 

Кўпчилик мухлислар Марсьяль яхши ўйнаётганини, Гринвуд эса супер юлдуз бўлишини айтмоқда. Агарда улар марказий ҳужумда Кейннинг ротацияси учун ишлатилса, уларнинг ҳар бири 20тадан ошиқ гол ура олишарди.

Марсьяль зўр футболчи, лекин бундай ўйини билан МЮ АПЛ чемпионлиги учун ўйнай олмайди. Чемпионликни доимо барқарор жамоа қўлга киритган. Кейн эса МЮга шундай барқарорликни тақдим қилади, чунки у лигадаги энг зўр ҳужумчи. У йўқдан бор қилади. Шу сабабдан "Юнайтед"га туғма тўпурар керак.

Шундай ўйинлар бўляптики, МЮга тўпни ушлаб тура оладиган футболчи керак бўлмоқда. Улар доим ҳам тўпни ўзларида ушлаб тура олишмаяпти. Кейнда ушбу ҳислат мужассам. Бу ҳам чемпионлик учун давогарлик қилишда керак бўлади.

Янги мавсум тезда бошланади, буни эса яхши бошлаш керак. Дастлабки 5-6 ўйинда ғалабага эришса, жамоа чемпионлик учун курашади. Ўтган мавсумда "Ливерпуль"нинг тезлигига ҳеч ким дош бера олмади. Натижада ноябрь ойидаёқ барчаси тугади", деди Мерсон.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика