Погба якуний қарорга келиб бўлган

Mirjalol Normatov
10 авг 2018
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоасини ўзгартирмайди.

"RMC Sport" хабарига кўра, Погба якуний қарорга келган ва жамоада қолиб, ўз етакчилик қобилиятини барчага намойиш қилмоқчи.

Олдинроқ, футболчи "Барселона"га ўтиши, кейинчалик ўтмаслиги, бироз вақт ўтиб, Каталония суперклуби 31 августга қадар бу борада ишлаши борасида маълумотлар тарқаганди.

Моуриньо: "Погба бахтли ва ишлашга тайёр ҳолда келди"


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport