Погба "Вест Бромвич"га қарши ўйинда МЮга ёрдам бера олмайди

Tolibjon Qosimov
30 мар 2017, 19:09
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Ростов" билан ўйинда олган жароҳатидан қутулиб улгурмади.

Шу сабабли АПЛнинг навбатдаги 30-турида "Вест Бромвич"га қарши жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "қизил иблислар" расмий сайти хабар берди. Ундан ташқари, жароҳат сабаб Фил Жонс ва Крис Смоллинг, дисквалификация сабаб Златан Ибрагимович ва Андер Эррералар МЮга ёрдам бера олишмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: manutd.com