

Opta хабарига кўра, илк марта еврокубокдаги бир учрашувда "Манчестер Юнайтед"дан иккита француз футболчиси рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бунгача бундай ҳолат бўлмаган эди.
Кеча "Юнайтед" ЕЧЛнинг 1-тури доирасида сафарда "Янг Бойз" жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этди. Унда Погба 2 гол киритди. Марсьялнинг голига ассистентлик қилди.



