Погба Райан Бабель рекордини такрорлади

Aslanov Jasurbek
11 авг 2018
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Лестер Сити"га қарши АПЛнинг 1-тур учрашувида гол уриб "Ливерпуль" форварди Райан Бабель натижасини такрорлади.

Погба гол урган сўнгги 11та учрашувда манкунианлар ғалабага эришди. Олдинроқ, худди шундай серия билан 2007-2011 йилларда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган Бабель мақтана олар эди.

Погбанинг "Лестер" дарвозасига урган голи учрашувдаги биринчиси бўлди. Кейинроқ Люк Шоу фарқни оширди, "тукилар" ҳужумчиси Жейми Вардининг голи баҳс натижасига таъсир қилмади.

Франциялик футболчи АПЛда 12та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com