Погба МЮда энг кўп маош оладиган футболчи бўлмоқчи

Tolibjon Qosimov
5 апр 2019, 13:32
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба раҳбариятдан ҳафталик маошини 583 минг еврога кўтаришни талаб қилмоқда.

Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар берди.

2021 йил якунига етадиган ҳозирги шартномага кўра футболчи ҳафтасига 349 минг евро олади. Манбанинг маълумотига кўра, МЮ французни 2024 йилгача олиб қолмоқчи ва уни қониқтирадиган шартнома таклиф қилади. Бу рўй берса Погба клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Mail