Погба: "МЮ табассум билан ўйнамоқда"

Mirjalol Normatov
26 янв 2019, 21:07
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба Англия Кубоги доирасида "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Урилган голлардан биргаликда завқ оляпмиз, биргаликда ҳимояланиш ёқмоқда. Биз жуда эркин ва юзда табассум билан ўйнаяпмиз. Барчамиз бир мақсадда чиқяпмиз, шу орқали натижаларга эришиш осон бўлмоқда. Шундай ишлашда давом этишимиз керак. Албатта, барчаси зўр, ғалабаларга эришяпмиз, шу боисдан биз футболни севамиз. Навбатдаги ўйинлар жуда ҳам қийин бўлади", - деди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Guardian"

Сўнгги янгиликлар

Барча ›