

The Times нашрининг хабарига кўра, Моуриньо жамоа аъзоларига Погба бундан кейин сардорлик боғичи остида майдонга тушмаслигини айтган. Мураббийнинг сўзларига кўра, француз футбочлиси сардорлик масъулиятини тушунмайди ва МЮни ҳамма нарсадан устунроқ деб ҳисобламайди.
Бу ҳақда ESPN ҳам хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, футбочлилар мураббийнинг қароридан мамнун бўлишган. Эслатиб ўтамиз, Погба Антонио Валенсия майдога тушмаганлиги боис учта баҳсда “Манчестер Юнайтед”ни сардори сифатида ҳаракат қилганди.



