UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  15 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  9 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Погба билан Моуриньонинг муносабатига дарз кетган. "Юве" Погбани ортга қайтармоқчи Янгиликлар

Погба билан Моуриньонинг муносабатига дарз кетган. "Юве" Погбани ортга қайтармоқчи

"Манчестер Юнайтед"дан текинга "Ювентус"га ўтган ва 2016 йили ёзда 105 миллион евро эвазига қайтарилган Поль Погба яна Манчестерни тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда "Tutto Juve" нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Погба ва "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўзаро муносабати ёмонлашган. "Ювентус" эса ушбу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Туринликлар бош мураббийи Аллегри клуб раҳбариятига марказ учун Погбани қайтариш ёки "Лацио"дан Сергей Милинкович-Савични олиб келиш талабини қўйганди. "Ювентус" эса Погбани жамоага қайтариш чораларини изламоқда.

Айни пайтда Погба ва Моуриньонинг муносабатлари идеал даражада эмас. Туринликлар эса ушбу вазиятда футболчининг агенти Мино Райола орқали Погбани "Ювентус"га қайтариш режасини амалга оширишмоқчи.

Фақат битта муаммо мавжуд. Погба "Манчестер Юнайтед"да 9 миллион евро маош олади. Милинкович-Савичнинг "Лацио"даги маоши эса бор-йўғи 1,5 миллион еврони ташкил қилади. Лекин "Лацио" ўз футболчисини арзон гаровга қўйиб юбормоқчи эмас.

"Ювентус" раҳбарияти Погба ва Милинкович-Савич танловидан қай бирига тўхталишини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика