Погба: "Барча муаммо Моуриньода эди"
08 янв 2019 19:27
Янгиликлар
Погба: "Барча муаммо Моуриньода эди"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг акаси Матиа Погба укаси ва Жозе Моуриньо ўртасидаги муносабат ҳақида гапирди.
"Тўғрисини айтаман, барча муаммо Моуриньода эди. Кийиниш хонасида ҳам ва унинг ташқарисида ҳам. Ҳамма жойда.
Укамни яхши биламан. Унга шунчаки: "Бор, ўйна" дейиш керак бўлди. Қолган ишни у яхши билади.
Моуриньо барчанинг эътиборида бўлишни истайдиган маэстро бўлишни истагани кўриниб турибди. Поль эса бу ҳақида ўйламайди.
У саломга яраша алик олади. Ким қанчалик ҳурмат қилса у бундан-да қаттиқ ҳурмат қилади. Ишонч берсанг, бу ўйинлар вақтида унга катта ўйинларда ўзини кўрсатиши учун руҳиятини оширади", - деди Матиас Погба.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар