Подольски "Шанхай Шенхуа"га ўтиши мумкин
30 янв 2016 11:00
Янгиликлар
Подольски "Шанхай Шенхуа"га ўтиши мумкин
Хитой клуби "Шанхай Шенхуа" "Галатасарой" ҳужумчиси Лукас Подольскига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, 30 ёшли немис "Шанхай Шенхуа"га ўтса, у Хитойда йилига 9 млн. евро ишлаб топади. "Галатасарой" Германия терма жамоаси футболчисидан 20 млн. евро ишлаб олиши мумкин.
Лукас 2015 йилнинг ёзида "Арсенал"дан турк клубига ўтган эди. Футболчи жорий мавсумда Суперлиганинг 17 учрашувида саккизта гол урди.
"Шанхай Шенхуа" сафида Муҳаммад Сиссоко, Тим Кэхилл ва Демба Ба каби футболчилар тўп тепади. Январь ойида ушбу клуб "Интер"дан Фредди Гуаринни харид қилди.
Фикрлар