Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди
13 окт 2024 11:53
Янгиликлар
Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди
Забженинг "Гурник" жамоаси форварди Лукас Подольски ўйинчилик фаолиятини якунлади.
Унниг Кёльндаги хайрлашув ўйинига 50 000 мухлис келди. Майдонга 39 ёшли немисдан ташқари Мануэль Нойер, Матс Хуммельс ва Пер Мертесакер тушди.
Подольски Германия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2014ни ютган, "Бавария" билан эса 2007/08 йилги мавсум Бундеслигада ғалаба қозонган.
У "Арсенал" таркибида Англия кубоги соҳиби бўлган, "Галатасарой" ўйинчиси сифатида эса Туркия кубоги ва Суперкубогига (икки марта) эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар