Подольски эркин агент сифатида Польша клубига ўтди
06 июл 2021 19:04
Янгиликлар
Подольски эркин агент сифатида Польша клубига ўтди
Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лукас Подольски Забженинг "Гурник" клуби сафига қўшилди.
Жамоа матбуот хизматининг хабар беришича, Подольски камида бир йил "Гурник" шарафини ҳимоя қилади.
36 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда "Антальяспор" учун 36 ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма қайд этди.
Польшалик мухлисларнинг фикрича, бу ўтиш чемпионат тарихидан ўрин олади, чунки "Бавария", "Арсенал" ва "Интер" каби жамоаларда ўйнаган (бундан ташқари, жаҳон чемпиони бўлган) футболчи ҳали ушбу лигада кўриниш бермаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар