

"Нкунку узоқ муддатли лойиҳада бизнинг асосий футболчимиз бўлади, бунга ишонаман. Унга бирданига босим ўтказиш ниятида эмасман. Уни аста-секинлик билан кучайиб боришига ёрдам берамиз. Шунингдек, у бизни тушуниши ва ўзини-ўзи ривожлантира билиши керак", - деди мураббий Фабрицио Романога.
Эслатиб ўтамиз, Нкунку ушбу мавсумда жароҳати сабабли АПЛнинг бирорта ўйинида майдонга тушганича йўқ.



