Почеттино: "Реал" биз билан ўйинда "Ренн" каби тартибли ўйнамайди"

Mirjalol Normatov
13 фев 2022, 12:55
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино чемпионатда "Ренн"га қарши ўйиндан кейин "Реал" борасида гапирди.

- "Ренн" - жуда яхши жамоа. Улар кўпроқ ҳимояда ўйнади ва зичланиб олди. Шу сабабли уларнинг тўсиғини ёриб ўтиш қийин бўлди. Албатта, ғалабага лойиқ эдик, аммо жуда қийналдик. Энди "Реал"га қарши ўйин борасида ўйлашни бошладик. 

"Ренн" каби рақибларга қарши ўйинлардан кейин ғалабани қўлга киритиш осон эмаслигини тушуниб боряпмиз.

- Бироқ бу баъзида фойдали бўлиши "Реал" ҳам қаттиқ ҳимояланиши мумкин.
- Ҳа, аммо бунга ишонмайман. "Реал" "Ренн" каби ҳимояда тартибли ўйнамайди. Уларнинг ўйин тизими бошқача. Улар кўпроқ ҳужум қилишни исташади, - деди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Culture PSG

Сўнгги янгиликлар

Барча ›