Почеттино ПСЖдаги дебют ғалабаси ҳақида гапирди

10 янв 2021, 07:53
ПСЖнинг аргентиналик устози Маурисио Почеттино жамоа бош мураббийи сифатида илк расмий ўйини – Франция чемпионати 19-туридан ўрин олган “Брест”га (3:0) қарши беллашувдан кейин ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Ҳисобдан мамнунман, бу футболчиларимизнинг меҳнатлари самараси бўлди. Аммо биз айрим жиҳатларимизни яхшилашимиз лозим. Мбаппе яхши ўйин ўтказди. Унда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлсада, афсуски, майдонни голсиз тарк этди. Ҳақиқатан ҳам унинг ўйинини кузатиш завқли.

“Марсел”га қарши баҳс? Ўйлайманки, бу беллашувда ҳам ўзимизга хос ўйин кўрсатиб, турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаб оламиз. Албатта, ҳар сафар “Марсель” билан ўйнаркансан, биз бу қарама қаршиликда ғолиб чиқишга мажбурмиз”, дея Почеттинонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Goal” нашри “Canal+”га таяниб.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›