Почеттино: "ПСЖ 3:0 ҳисобида ютиб турган пайтида ҳам негатив фикр билдирасиз"

Mirjalol Normatov
15 авг 2021, 11:30
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино чемпионат доирасида "Страсбур"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

- Жамоангиз 3:0дан кейин ўйинни пасайтириб юборди. Бунинг сабаби нима?
- Сизлар доим негатив фикрни излайсизлар! Натижадан мамнунман. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Тўпни ўзимизда ушлаб тура олдик. Учта гол урдик ва яна бир неча вазиятларга эга бўлдик. Танаффусга қадар гол ўтказиб юбормадик. Яна нима керак?

Биринчи голни ўтказиб юборгандан кейин ҳимояда бироз бўшашдик. Бироқ умуман олганда ўйинни яхши ўтказдик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›