Почеттино: "МЮга қарши баҳсдан сўнг тушкунликка тушиб қолдим"

Aslanov Jasurbek
1 сен 2018, 13:18
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг фикрича, "Уотфорд"га қарши бўладиган АПЛнинг 4-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолдим. Тўғрисини айтсам, хафсалам пир бўлди. Учрашувда яхши ҳаракат қила олмадик ва энди ўйинимизни кучайтиришимиз керак.

Агар йирик совринларни ютишни истасак ўзимизни алдамаслигимиз лозим. Бор-йўғи 3та ўйин ўтди, биз эса 10 ой ичидаги барча ўйинларга тайёр бўлишимиз керак. Якшанба куни яхши жамоага қарши кураш олиб борамиз. Агар "Манчестер Юнайтед"ни ютганимиз учун яхши тайёргарлик кўрмасак, мағлуб бўлишимиз аниқ.

"Олд Траффорд"даги ғалабадан сўнг ўзимизни кучли ҳисоблашимиз мумкин, аммо ўйинни кўрган бўлсангиз, "Тоттенхэм"нинг омадли ва омадсиз ҳаракатларидаги фарқ минимал бўлганини пайқагансиз. Ҳаммасини майдонда исботлаш керак, унинг ташқарисида эмас" - дейди Почеттио.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›