Почеттино Кейннинг соғлиги билан таваккал қилмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
18 авг 2018, 17:25
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Гарри Кейннинг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ёзда ўтган жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Кейн АПЛ стартидан 5 кун олдин жамоага қайтди.

"Ҳар бир фикрни ҳурмат қиламан. Футболчиларнинг тайёргарлиги қандай ўтишини айта олмаймиз. Четдан туриб футболчи ўзини қандай ҳис қилаётганини билмаймиз.

Гарри Кейннинг соғлиги билан таваккал қилмаймиз. Агар у тайёр бўлмаса, майдонга тушмайди. Бизда ҳар футболчининг ҳолатини кузатадиган 25-30 киши бор" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph