

ПСЖ клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Неймар "Реал Мадрид"га қарши ўйинга қадар сафга қайтиши мумкинлигини маълум қилди.
"Ҳисоб-китобларимизга кўра, Неймар "Реал"га қарши майдонга тушади. Барча катта футболчилар бу каби ўйинларда майдонга тушишни исташади. Неймар бундай катта ўйинларга жароҳатлар билан етиб келиш нималигини жуда яхши билади. У керакли ўйинга бор энергиясини жамлаш ва майдонга тушишни уддалаш учун етарли даражада етук ўйинчи. Бунинг учун барча шароит етарли", -дейди Маурисио Почеттино.
Неймар жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.
ПСЖ - "Реал" ўйини 15 февралда, жавоб баҳси эса 9 мартда ўтказилади.


