

“Жуда хурсандман. Жамоа жуда зўр ўйнади. Умумий олганда, “Реал”дан яхшироқ ўйнадик ва ғалабага ҳақли эдик.
Олдинда эса яна бир учрашув бор, аммо биринчи қадамни ташлаш муҳим эди. Бу жуда яхши баҳс бўлди.
Уларнинг комбинацион ўйинини буздик, ярим ҳимоячиларга босим ўтказдик. Уларни тўхтатиш, тўпни иложи борича кўпроқ ушлаб туришга кўп ҳаракат қилдик. 90 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик ва рақибларга вазиятлар яратишлари учун жуда кам имкон бердик.
Ўйинчилар бу натижага муносиб. Уларнинг истеъдоди қойилмақом даражада. Аммо 2-ўйинда диққатни сақлаб қолиш керак”, дейди Почеттино.



