UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  0 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   0 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  5 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27

Пляж футболи терма жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби Янгиликлар

Пляж футболи терма жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси март ойида БАА ва Қатар мамлакатларида 2 та ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Бош мураббий Аҳад Юсупов пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида 14-21 март кунлари БААнинг Дубай шаҳрида йиғинга киради. Мазкур йиғин доирасида "Ал Шабаб", "Ал Аҳли" ва Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилади.

Йиғинни тугатиб, терма жамоа делегацияси 22 март куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига йўл олади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби:

Дарвозабонлар: Акмал Ҳазратқулов, Ғанишер Холмуродов.
Ўйинчилар: Тохир Абдураззоқов, Феруз Фахриддинов, Сарвар Шоаҳмедов, Фарҳод Мираҳмедов, Фурқат Азизов, Фарҳод Жумаев, Сарвар Холмуродов, Жаъфар Ирисметов, Жамол Шарипов.

Йиғиндан сўнг таркибда ўзгариш бўлиши мумкин.

Доҳа 23-28 март кунлари бўлиб ўтадиган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Минтақанинг 15 та энг яхши жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш орқали шу йили 9-19 июль кунлари Португалияда бўлиб ўтадиган пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатига ажратилган 3 та йўлланма учун курашади.

Ўзбекистон терма жамоаси Доҳадаги Осиё чемпионатида аввал хабар бериб ўтганимиздек, «C» гуруҳида БАА, Фаластин ҳамда Ироқ терма жамоалари беллашади; мусобақанинг 1-турида, яъни 23 март куни Фаластин, 2-турда (24 март) БАА, 3-турда (25 март) Ироққа қарши ўйнайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика