UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  3 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

Пляж футболи: Расмий мусобақа яна давом эттирилади Янгиликлар

Пляж футболи: Расмий мусобақа яна давом эттирилади

Теглар :  Пляж футболи
Пляж футболи деганда кўз олдимизда фақат Бразилия гавдаланади.

Тўғрида, Жаҳонга танилган мана-ман деган бразилиялик футболчи ёшлигидан, болалигидан қумли майдонда тўп тепиб катта бўлганини, машҳурликка эришганида ҳам пляж футболида камол топганини кўп хотирлайди. Бундай холатни биламиз, эшитганмиз-у, лекин вақти келиб ўзимизда ҳам футболнинг бу кўриниши пайдо бўлишига, оммалашишига ишонгимиз келмас эди. Бундан ўн йилларча олдин Ўзбекистонда ҳам пляж футболи бўйича расмий мусобақа ўтказишга киришилди. Пляж футболига жой масаласида Қарши шаҳрида янги таъмирдан чиққан ва Вилоят болалар ва аёллар спорт марказига айлантирилган собиқ “Геолог” стадионининг бир бурчаги танланди. Тезликда иш бошланди: тонна-тонна аҳлатлар ташқарига олиб чиқилди, юзлаб юк машиналарда қум келтирилди, томошабинлар учун ўриндиқлар, ҳакамлар ва футболчилар учун ечиниб-кийиниш хоналари барпо этилди. Қарабсизки, хорижникидан қолишмайдиган бинойидек пляж майдони пайдо бўлди.

Эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати ва Кубок ўйинлари ўтказила бошланди. Ҳар иккаласида ҳам ўнга яқин жамоалар иштирок этар, ғолиблик аксарият мавсумларда мезбонларнинг ўзларига насиб қиларди. Ҳатто пляж футболи бўйича икки йилда бир ўтказиладиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига саралаб олинган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам айнан шу майдонда, айнан чемпионат ва Кубок ўйинларида тобланарди.


Нима бўлди-ю, мусобақаларга “кўз тегди”. 2012 йилда аввалига эркаклар ўртасидаги турнирлар барҳам топди, бир йил ўтиб эса аёллар мусобақалари ҳам таппа-тақ тўхтади. Орада салкам беш йил ўтибди. Ўзбекистон футбол ассоциациясидаги ислоҳотлар сабаб мазкур спорт ўйин яна тикланмоқда, яна расмий мусобақалар ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

16-21 июль кунлари Ўзбекистондаги ягона пляж майдони – Қаршидаги “Геолог” спорт мажмуаси пляж майдонида эркаклар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ташкиллаштирилиши режалаштирилди. Бу борада ЎзПФЛ Спорт бошқармаси мутахассислари томонидан мусобақа қонун-қоидалари қайтадан ишлаб чиқилди ва ҳудудларга таклифномалар юборилди. Бир пайтлар мазкур мусобақаларда  “МВМ”, “Ҳалоскор”, “ШГХК” (Қарши), “Орзу”, “Косон-ёғ” ( (Косон),  “Бодомзор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Самарқанд), “Олимпия” (Термиз), “Локомотив” (Навоий), “Когон” (Бухоро), “Шўртан” (Ғузор), “Лочин-Тўй-Тепа” (Тошкент вилояти) каби жамоалар ўз шаҳар ва вилояти шарафини ҳимоя қилишар эди. Эндичи, кўрамиз, кимлар майдонда саф тортишади?  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика